ФХХ: Херсон областида УҚК томонидан десант ташланишининг олди олинди

Фото: Известия

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Буюк Британия томонидан режалаштирилаётган Украина Қуролли Кучларининг (УҚК) диверсия гуруҳлари ташланишини тўхтатди. Бу ҳақда махсус хизматларнинг Жамоатчилик билан алоқалар маркази (ЖАМ) маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

Ушбу воқеа Херсон областидаги “Тендровская коса” ҳудудида содир бўлган. “Амалиёт УҚК махсус амалиётлар кучлари ва уларнинг британиялик кураторларининг режалари тўғрисида Россия ФХХ томонидан олинган олдини олувчи ахборот натижаси бўлди”, — дея хабар беради ЖАМ.

ЖАМ маълумотларига кўра, УҚК махсус амалиётлар кучларининг 73-денгиз флоти маркази катта аскари Евгений Горин асирга олинган, УҚК қолган аскарлари эса йўқ қилинган. Украиналик десантчилар сонига аниқлик киритилмаган.

ФХХ қўшимча қилишича, УҚК махсус амалиётлар кучлари (МАК) маркази фаолияти Британия Қироллик денгиз пиёдаларининг Махсус қайиқ хизмати (Special boat service, SBS) бўлинмаси томонидан назорат қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.