Украина ва Латвия хавфсизлик тўғрисида келишув имзолади

Фото: Reform.by

Украина ва Латвия президентлари Владимир Зеленский ва Эдгарс Ринкевичс хавфсизлик соҳасида икки томонлама шартнома имзолади.

Украина президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Латвия Украинага ҳар йили ЯИМнинг 0,25 фоизи миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олган. Бундан ташқари, 10 йил давомида Болтиқбўйи мамлакати Украинани кибермудофаа, миналардан тозалаш, учувчисиз технологиялар масалаларида қўллаб-қувватлаш мажбуриятини ҳам олади ва Украинанинг НАТОга қўшилишига ёрдам беради.

Ўз навбатида, Ринкевичс ўзининг твитида Латвия ялпи ички маҳсулотнинг 0,25 фоизи миқдорида ёрдам кўрсатиш мажбуриятини тасдиқлади.

Имзолаш маросими Вильнюсда бўлиб ўтди, бу ерга иккала раҳбар Триморье саммитида иштирок этиш учун келган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.