“Чегара билмас шифокорлар” Ғазода соғлиқни сақлаш тизими йўқолганини айтди

Фото: Риа

“Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти веб-сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, Ғазонинг сўнгги энг йирик шифохонаси Носир касалхонасида муҳим хизматлар энди ишламаяпти ва анклавда соғлиқни сақлаш тизими йўқ.

“Хон-Юнусда давом этаётган шиддатли жанглар ва портлашлар фонида ҳозирда анклавдаги энг йирик тиббий муассаса бўлган Носир касалхонаси ҳаётий тиббий хизматлардан маҳрум бўлди. “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти уруш қурбонлари кўп бўлган тақдирда одамлар даволана олмайдиган вазиятдан афсусда”, — дейилади ҳужжатда.

Гуруҳнинг билдиришича, шифохонанинг аксарият тиббий ходимлари, шунингдек, у ердан бошпана сўраган минглаб кўчирилган одамлар Исроил кучлари атрофдаги ҳудудларни эвакуация қилишни буюрган кунларда қочиб кетишган.

“Тиббий ёрдам кўрсатилмагани учун одамлар ҳаёти хавф остида. Носир ва Ғазодаги Европа касалхонасига деярли кириш имкони бўлмагани учун Ғазода соғлиқни сақлаш тизими йўқ”, — деган МСФ Фаластин координатори Томас Гуиллемт баёнотида.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакили Кристиан Линдмае 7 октабрдан буён Ғазо ва Ғарбий Соҳилда тиббиёт муассасаларига 676 дан ортиқ ҳужум уюштирилгани, натижада 623 киши ҳалок бўлган ва 837 киши жароҳатланганини маълум қилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.