Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида яна битта махфий туннель топилди
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида Ўзбекистонга олиб борувчи яна бир туннель топилди, деб хабар бермоқда Каzinform АА.
Хабарга кўра, ушбу туннель орқали одамлар ва контрабанда товарлари Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб ўтилган. Жумладан, жорий йилнинг 5 апрель куни вилоят ИИБ ходимлари Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Суриштирувлар натижасида, у қўшни мамлакатга ушбу яширин туннель орқали ўтгани маълум бўлган.
Шунингдек, 12 апрелга ўтар кечаси Ноокен туманида Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишни пул эвазига ташкил қилганликда гумонланган маҳаллий аҳоли вакили ҳам ушланган.
«Қўлга олиш чоғида гумонланувчидан махсус белгили валюта ва тунги кўриш дурбинлари мусодара қилинди. Шунингдек, у уйида дастлабки қиймати қарийб 30 минг долларга тенг 87 қути наркотик моддани сақлаётгани аниқланди», – дейилади хабарда.
Шарҳлар