Ўзбекистон ва Тожикистон иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади

Фото: president.uz

Душанбедаги “Миллат саройи” давлат қароргоҳида Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг чекланган таркибдаги учрашуви бўлиб ўтди.

“Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиш рамзидир. Шу муносабат билан иттифоқчилик муносабатлари салоҳиятини рўёбга чиқариш барча даражадаги алоқалар самарадорлигини оширишни тақозо этиши таъкидланди”, — дейилади Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабарида.

Ҳукуматлар олдига ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларгача етказиш, жумладан, ўзаро етказиб бериш турларини кенгайтириш ва трансчегаравий савдо зоналарини тезкорлик билан йўлга қўйиш вазифаси қўйилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.