Тошкент 2027 йилда қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси муваффақиятли ўтказилди. Тадбирда Алишер Усмонов яна бир бор ушбу ташкилотнинг раҳбари этиб сайланди.
Конгресс давомида эътиборли жараёнлар бўлиб ўтди. Халқаро қиличбозлик федерациясининг Ижроия қўмитаси аъзолари орасида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби Гулнора Саидова ҳам ўз ўрнини эгаллади.
Энг муҳим янгиликлардан бири, Тошкент 2027 йилда катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қилиши бўлди. Мусобақа 20-28 июл кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.
Шунингдек, тадбирда йил якунлари билан тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Унда, ёшлар ўртасида жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаган саблячимиз Фернанда Эррера ҳам мукофотланди.
Шарҳлар