Черногория ўзбекистонликлар учун визасиз режимни жорий этмоқчи
Черногория ҳукумати Ўзбекистондан келган сайёҳлар учун виза талабини бекор қилишга тайёрланмоқда, деб ёзади Spot нашри ЎзАга таянган ҳолда.
Бу ҳақда Черногориянинг R-Tours Budva туроператори ва Ўзбекистоннинг Prestige Travel компанияси томонидан Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида ташкил этилган Тошкент шаҳрида ўтказилган Work Shop Montenegro 2023 икки давлат сайёҳлик бизнес-конференциясида маълум қилинди.
Шу йилнинг июнь ойидан бошлаб икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу туризм соҳаси учун янги имкониятлар очиши қайд этилди.
Ҳозир Черногорияга бориш учун Ўзбекистон фуқаролари Болқон республикасининг Москвадаги элчихонаси орқали виза олишлари керак. Келгуси ойларда бунга эҳтиёж қолмаслиги кутилмоқда.
Шарҳлар