Чет эллик сайёҳдан ВИП вагонига ўтиш учун пора олган поезд бошлиғи ишдан бўшатилди
Голландиялик сайёҳ ва блогер Том ўзининг Traveltomtom (542 минг обуначи) номли Instagram саҳифасида 6 июлда Ўзбекистондаги Afrosiyob тезюрар поездида 15 доллар пора эвазига эконом класс вагонидан VIP вагонига ўтганини ҳикоя қилган эди. 10 октябрь куни Troll.uz канали мазкур видеони тарқатди, деб ёзади “Газета.uz” нашри.
“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси чет эллик сайёҳ ҳақидаги воқеадан кейин дарҳол, 10 июлдаёқ поезд бошлиғи ишдан бўшатилганини маълум қилди.
“Вагонларни назорат қилувчи ходимларга стюардларга бундай ҳолатлар такрорланмаслиги тушунтирилсин, дея топширилди. Ҳозир барча Afrosiyob тезюрар электропоездлари ишчи гуруҳи томонидан текширилмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун назорат ўрнатилган”, – дейилади хабарда.
Шунга ўхшаш амалиёт Ўзбекистоннинг бошқа поездларида ҳам учрайди. Жумладан, проводниклар йўловчиларга маълум пул эвазига плацкарт вагондан купега ўтишни таклиф қилади.
Темир йул чипталарини шаффоф сотинглар, шунда хамма вагонлар тулади, бошка коррупцион холатларга бархам берилади!
Ишлаётган ва ишга кирадиган персонални махсус тестдан утказиш шарт!