Чилонзор туман ИИБ Тошкентда қизга шилқимлик қилган таксичининг ишини тергов қилмоқда

Источник: ГУВД Ташкента

7 сентябрь куни Тошкентдаги “Солнечный” бозори ёнида таксичи қизга шилқимлик қилган, кейин эса унинг дағига мушт туширган. Бу ҳақда “Не молчи” (“Сукут сақлама”) лойиҳаси хабар беради.

«Бу одам йўл бўйи менга ортиқча саволлар бериб келди, қаерда яшашимни билишга уринди. Мен йўл бўйи жим келдим. Аммо орқа ўриндиқдаги икки йигит машинадан тушганидан кейин унга жавоб беришимни талаб қила бошлади. Мен  у ортиқча саволлар бераётганини айтиб, манзилимга жим олиб бориб қўйишини сўрадим. Аммо у тўхтамади, менга тегинишга уринди. Мен машинани дарҳол тўхтатишини сўрадим, аммо у сўзларимга эътибор бермади. Кейин машинани тўхтатишини талаб қилиб овозимни баланд қилдим. У эшикни блокировка қилмоқчи бўлди, аммо улгурмади».

Қизнинг сўзларига кўра, у машинадан чиқаётиб, таксичига 5 минг улоқтирган ва эшикни ёпган.

«Шундан сўнг мени ҳақорат қилиб, мендан 8 минг беришимни талаб қилди, чунки биз олдиндан шу суммага келишгандик. Аммо мен бундай хатти-ҳаракат учун ҳамма пулни бермасликни тўғри деб ҳисобладим, бунинг устига у мени  манзилгача олиб бормаганди. Шундан сўнг у машинадан тушиб жағимга мугти билан кучли зарба берди. Мен зарбадан учиб кетдим, ўзимга келишга улгурмай у газни босиб қочиб қолди, аммо мен унинг машинасини суратга олишга улгурдим. Бу воқеани кўп киши кўрди, аммо бирортаси ҳам тўхтаб ёрдам бермади».

Ушбу мурожаат Чилонзор туман ИИБ раҳбарияти томонидан назорат остига олинди, дея маълум қилади Тошкент шаҳар ИИББ. 21 ёшли Анастасия П.га суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Терговгача текширув ишлари ўтказилмоқда, унинг натижалари бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.