ФВВ қутқарувчилари Тошкент вилоятидаги “Катта чимён” тоғида адашиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатди
21 сентябрь куни соат 16:15 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ тумани “Чимён” маҳалла ҳудудидаги “Катта чимён” тоғига тўрт нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, фуқаролар хавфсиз ҳудудга олиб тушилган. Тан жароҳати олган йўқ.
Улашиш:
Шарҳлар