Сурхондарёда чиқинди учун тўлов тарифлари қимматлашди
2024 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг қарори билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш билан боғлиқ мажбурий тўлов тарифларини тасдиқлаш бўйича қарори эълон қилинди.
Ушбу қарор ҳудудлардан чиқиндиларни олиб кетиш хизматларини такомиллаштириш, ҳудудларнинг экологик ва санитар ҳолатини яхшилаш мақсадида қабул қилинган. Чиқиндилар тарифи бўйича 2024 йил 9 январдаги қарор ўз кучини йўқотган дея қабул қилинди.
Унга кўра, нархлар қуйидагича кўриниш олган: қаттиқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш аҳоли учун — 5040 сўм (аввалги нарх 4500 сўм), юридик шахсларга 1м3 учун 78 400 сўм (аввалги нарх 70 минг сўм), суюқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш 1м3 куб учун 78 400 сўм (аввалги нарх 70 минг сўм) этиб белгиланди.
Қарор эълон қилинган кундан кучга киради.
Шарҳлар