Тошкентнинг учта тумани аҳолиси вақтинча чироқсиз қолади
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 12 август куни Тошкент шаҳридаги айрим манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Хусусан, қуйидаги ҳудудларда электр бўлмайди:
Учтепа тумани: «Кўкча Оқтепа», «Нишаб Ариқ», «А.Қодирий», «Журжоний», «Шарқ гули», «Қорёғди», «Истироҳат», «Дегрез», «Хондамир», «Ибрат», «Бешқайрағоч» ҳамда «Жарбулоқ» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 11:00 дан 18:00 гача;
Мирзо Улуғбек тумани: «Темур Малик» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Бектемир тумани: «Мусаффо» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 18:00 гача.
Шарҳлар