“Чорсу” бозор ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлди

Фото: кадр из видео

Бугун, 28 июнь куни соат 01:12 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида жойлашган “Чорсу” бозор ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган, деб ёзмоқда ФВВ матбуот хизмати.

«Шунга кўра, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:22 да қуршаб олинган ва ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади», – дейилади хабарда.

Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса жойига Фавқудодда вазиятлар вазири етиб борган.

Ёнғин соат 02:47да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса жойида Фавқудодда вазиятлар вазири ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.