“Чуқурсой” божхона постида 150 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши курашиш, товар-моддий бойликларни юртимиз ҳудудига ноқонуний кириб келишини олдини олиш борасида кескин кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой” божхона постида навбатдаги қонунбузилиши ҳолатига чек қўйилди.
Унга кўра, божхона постига хориждан келтирилган, ҳужжатларга кўра «лифт учун эҳтиёт қисмлари” дея кўрсатилган товарлар божхона пости ходимлари томонидан белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Ўтказилган божхона кўриги ва экспертиза натижалари шуни тасдиқладики, лифт учун эҳтиёт қисмлар Товарларни таснифлашнинг 2-а қоидасига кўра, тайёр товар сифатида таснифланиши маълум бўлди.
Натижада, даслабки ҳисоб-китобларга асосан қиймати 1,1 млрд. сўмлик товарлар вақтинча сақловга олиниб, товарларга нисбатан 150 млн. сўм миқдорда қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳолат юзасидан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текшириув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар