Cotton Campaign халқаро коалицияси ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилди
10 март куни Cotton Campaign халқаро коалицияси Ўзбекистон пахтасига глобал бойкот эълон қилиш чақириғи тугаганини эълон қилди, деб ёзади “Газета.uz”.
Бу баёнот 2021 йилги пахта терими мавсумида тизимли мажбурий меҳнат йўқлиги қайд этилган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон форуми” ҳисоботининг асосий хулосалари нуқтаи назаридан эълон қилинди.
“Ушбу тарихий ютуқ ўзбек фуқаролик жамияти фаоллари, халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари ва трансмиллий брендларнинг кўп йиллик машаққатли меҳнати ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатга барҳам беришга интилишининг самарасидир”, — дейилади хабарда.
Cotton Campaign инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, инвесторлар ва бизнесни “ислоҳотлар ўзбек меҳнаткашлари, фермерлари ва фуқаролик жамиятига фойда келтириши давом этиши” учун Ўзбекистондан етказиб беррувчиларни масъулият билан саралашга чақиради.
Шарҳлар