Damas автомобилида 25 нафар болани олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди

Кадр репортажа. Фото: УБДД Наманганской области

Наманган вилоятида истиқомат қилувчи ҳайдовчи 25 нафар болани боғчага ташиган. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри ёзади.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 12 ёшгача бўлган болаларни транспорт воситасининг олд ўриндиғида махсус чеклов мосламасисиз олиб ўтиш тақиқланишини эслатди. Шунингдек, ташилган йўловчилар сони транспорт воситасининг техник тавсифида кўрсатилган миқдордан ошмаслиги керак.

Ҳайдовчи ҳар куни болаларни боғчага олиб бориб-олиб келаётганини, шу куни болалар сони «кўпайганини» маълум қилган.

Ҳайдовчи Жиноят кодексининг 128-моддаси, яъни одамларни ташиш қоидаларини бузиш базавий ҳисоб миқдорининг ярми, яъни 150 000 сўм миқдорида жаримага тортилди. Унинг машинаси жарима майдонига жойлаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.