Дарахт кесган фуқаро 27 млн сўмдан ортиқ товон тўлайдиган бўлди
Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Хонқа туман бўлими давлат инспекторлари томонидан рейд тадбири ўтказилганида фуқаро Т.Б. томонидан 4 туп павлония дарахтини қонунга зид тарзда кесганлиги ва натижада табиатга 10 млн 880 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 79-моддаси 1-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари — 17 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.
«Маълумот учун, республика бўйлаб табиатга зарар етказишга қарши доимий рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, ўсимликларни ноқонуний кесиш қатъиян ман этилади. Агар бу каби ҳуқуқбузарликлар содир этилса, қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади», – дейилади хабарда.
Шарҳлар