Дарья Трепова Санкт-Петербургдаги теракт учун 27 йилга колонияга ҳукм қилинди
Ғарбий округ ҳарбий суди 26 ёшли Дарья Треповани 27 йилга озодликдан маҳрум қилди. У Санкт-Петербургдаги қаҳвахонада содир этилган терактда айбдор деб топилди, бунинг натижасида «ҳарбий мухбир» Владлен Татарский ҳалок бўлганди. Суд, шунингдек, унга 600 минг рубль миқдорида жарима ҳам солди ва фуқаролик даъволари бўйича ундан 16 495 000 рубль ундириб олган.
Суд Треповани террорчилик хуружида (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-моддаси 3-қисми «б» банди), портловчи мосламанинг ноқонуний айланмасида (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 222.1-моддаси 4-қисми) ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 327-моддаси 4-қисми) айбдор деб топди. Айбланувчининг ўзи фақат иккинчи айбловни тан олди. Давлат айблови Трепова учун 28 йил қамоқ жазосини сўради.
Дарьа Трепова Санкт-Петербургдаги Университетская қирғоғидаги қаҳвахонада “ҳарбий мухбир” Владлен Татарскийнинг ўлимига сабабчи бўлган терактни уюштиришда айбдор деб топилди.
Шарҳлар