,

Давлат думаси раисининг ўринбосари Толстой диаспора ва ватандошликни қонунийлаштирилган мафия деб атади

Фото: Парламентская газета

Депутат ва Давлат думаси спикерининг ўринбосари Пётр Толстой миллий диаспоралар ва жамоаларни қонунийлаштирилган мафия тузилмалари деб атади. У Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин «Ватандош» ўзбеклар жамиятининг президенти Усмон Баратовга нисбатан жиноий иш қўзғатишга буйруқ бергани ҳақидаги маълумотга шундай муносабат билдирди.

«Нима учун бу «жамоалар» Корсика ёки Сицилиядагилардан яхшироқ? Худди шундай улар ҳам маҳаллий ҳокимиятга пора беришади, ўз жангариларини яширишади, ярим қонуний бизнесни “ҳимоя қилишади” ва бошқаларни қўрқитишади”, — деб ёзади Пётр Толстой Telegram-каналида.

Депутат Россияда «ўз қонунларига эга параллель тузилмалар» учун жой бўлмаслиги кераклигини ва «халқаро либерализмни» якунлаш вақти келганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия қонунчилиги ва хулқ-атвор қоидаларининг бузилиши давлат томонидан зудлик билан ва кескин муносабат билдирилиши керак.

Аввалроқ Александр Бастрикин ҳарбий амалиёт иштирокчиларини ҳақорат қилгани учун Усмон Баратовга нисбатан иш қўзғатишни буюрган эди. Бунга сабаб, Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ўзбек ҳамжамияти президентининг ижтимоий тармоқлардаги пости бўлиб, бу махсус ҳарбий амалиёт иштирокчилари учун ҳақоратомуз деб топилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.