Давлат хизматчиларига қиймати 1,5 млн сўмдан ортиқ бўлмаган совғаларни қабул қилишга рухсат бериш таклиф этилмоқда

Источник: unsplash.com

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафари ва расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға, тақиқланган совғалар, совғанинг қиймати ҳамда уни тасарруф этиш тартибига доир ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди, деб ёзади UzNews нашри ЎзАга таянган ҳолда.

Ҳужжатга кўра давлат фуқаролик хизматининг барча сиёсий гуруҳи, даража ва лавозимдаги давлат фуқаролик хизматчилари учун – барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда БҲМнинг 5 бараваридан (бугунги кунда 1,5 миллион сўм) кўп бўлмаган миқдорда совға олишлари мумкин.

Қайд этилишича, тақдим этилган совға миқдори белгиланган миқдордан ошган тақдирда, ҳадянинг ошган қисми давлат фуқаролик хизматчиси томонидан давлат ташкилотига тўлаш орқали тасарруф этиши мумкин.

Шу билан бирга, совғани қабул қилиш ёки тақдим этиш натижасида бирор бир тарафнинг шахсий манфаатдорлигини, шунингдек манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий хавф-хатарларнинг келиб чиқишига олиб келмаслиги, хусусан, давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятида холис қарор қабул қилишига таъсир кўрсатадиган мажбуриятни юзага келтирмаслиги лозим.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.