Жиззах вилоятида ҳоким ёрдамчиси 2000 доллар пора олаётганида қўлга тушди

Источник: соцсети

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари 17 октябрь куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимининг «Оқтош ота» МФЙдаги ёрдамчисини 2 минг доллар олаётган вақтида қўлга олди. Бу ҳақдаги 8 ноябрь куни ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz» нашри.

Маълум қилинишича, у тадбиркорлик субъекти томонидан таъминотчи сифатида фуқароларга қурилмаган 10 та иссиқхона учун жами 330 миллион сўм миқдоридаги пулларни тадбиркор бошқарувидаги МЧЖ ҳисобрақамига ўтказилиши учун ёрдам беришини айтган.

Ҳоким ёрдамчиси битмаган иссиқхоналар учун пулни ўтказишга туман ҳокими биринчи ўринбосарининг розилиги кераклигини, унга 1000 доллар, ўзига яна 1000 доллар берган тақдирда масалани ҳал қилиб беришини ваъда қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.