Россия ФХХ “Крокус”даги терактдан сўнг тўртта гумондорни қўлга олиш тафсилотларини ошкор қилди

ФСБ РФ раскрыла детали задержания четырех подозреваемых после теракта в «Крокусе»
Источник: mirkosmosa.ru

Россия Федерацияси ФХХ ходимлари “Крокус Сити Холл”да содир этилган терактда бир неча соат фарқ билан тўрт нафар гумондорни қўлга олди. Бундай тафсилотларни “РИА Новости” департаментга таяниб маълум қилади.

ФХХ маълумотларига кўра, Красногорскдаги концерт залига ҳужум пухта режалаштирилган. Ҳозирда департамент ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш устида ишламоқда.

Аввалроқ Россия Тергов қўмитасининг матбуот хизмати Украина билан чегара яқинида тўрт нафар гумондор қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. Mash телеграм каналининг хабарига кўра, террорчилар борлиги тахмин қилинган машина Киев шоссесининг 376-километрида Карачевский райони, Хацун қишлоғи яқинида ағдарилиб кетган.

Красногорскдаги “Крокус Сити Холл” концерт залида теракт 22 март куни кечқурун содир этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.