Охирги пайтларда бир қанча давлат идоралари «iPhone» смартфонларини харид қилмоқда
Ўзбекистондаги бир қатор давлат идоралари сўнгги ойларда «iPhone» ва «Samsung» компаниялари смартфонларини харид қилган. Жумладан, Самарқанд вилояти прокуратураси 445 млн сўмга 22 дона iPhone 14 Pro Max смартфонларини ва Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими эса 51 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max харид қилган. Бошқа давлат идоралари ҳам смартфонлар харид қилмоқда.
Хабарга кўра, «Самарқанд вилояти прокуратураси 2023 йил 28 декабрь куни хотираси 1 ТБ бўлган ва ҳар бири деярли 20 млн сўм турадиган 21 дона iPhone 14 Pro Max телефонларини жами 419,98 млн сўмга сотиб олган. Шунингдек, яна бир iPhone 14 Pro Max 1 ТБ 25,3 млн сўмга харид қилинган».
МИБ берган маълумотларга кўра, вилоят прокуратурасининг жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ 10,5 млрд сўм қарзи бор.
Яна бир қатор давлат ташкилотлари қуйидаги мобил телефонларни сотиб олган ёки сотиб олиш жараёнида:
- Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси— iPhone 14 Pro Max 256 GB, 14,4 млн сўмга (2023 йил декабрь);
- Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси— 24,7 млн сўмга иккита Galaxy S23 Ultra 512 GB смартфони (декабрь);
- Президент матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа марказ— иккита iPhone 15 Pro Max Natural Titanium 1 TB смартфони + Apple AirPods 3 симсиз қулоқчинлари 45,4 млн сўмга (февраль), иккита iPhone 15 Pro Max 1 TB Black Titanium 39,57 млн сўмга (январь), иккита iPhone 15 Pro Max 1 TB Black Titanium 40 млн сўмга (январь) (курсивдаги охирги икки лот бекор қилинган ёки бекор қилиниш жараёнида);
- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)— 5 та iPhone 14 Pro 128 GB Space Black 69,7 млн сўмга (2023 йил июнь, «бажарилиш» босқичида);
- Кинематография агентлиги— 10 млн сўмга битта Galaxy S22 Ultra 256 GB (декабрь), 19,8 млн сўмга иккита Galaxy S22 Ultra 256 GB (декабрь) ва 15,8 млн сўмга битта iPhone 15 Pro 256 GB Natural Titanium (декабрь) ;
- Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими— 51 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max 1 TB (декабрь);
- Хоразм вилояти «Ёшлар дафтари» жамғармаси (дафтарга ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий вабошқа турдаги ёрдамга муҳтож ва бундай ёрдам олмоқчи бўлган ишсиз ёшлар киради) — 16,9 млн сўмга iPhone 15 Pro Max 256 GB ва DJI Osmo Mobile 6 стабилизатори (март);
- Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти (Сурхондарё)— 30,66 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max 256 GB (март);
- Бухоро вилояти ҳокимлиги— 18 млн сўмга битта iPhone 14 Pro Max (январь);
- Илмий-техникавий ватиббий ҳужжатлар Марказий давлат архиви — 17,1 млн сўмга iPhone 15 Pro Max 256 GB Blue Titanium (январь);
- Тошкент вилоятидаги Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги— 17,8 млн сўмга битта iPhone 14 Pro (2023 йилнинг июнь ойи, ҳолати — «амалга оширилмоқда»).
Шарҳлар