Украина қуролли кучларида хизмат қилган ота ва бола полициячини ўлдиришда ва хизматдан қочишда гумон қилинмоқда

Фото: ria.ru

Винница областида икки ҳарбий хизматчи полициячини ўлдиришда ва хизматдан қочишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда BBC хабар беради.

Ҳарбий хизматчилар ҳуқуқ-тартибот органи ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, шунингдек, олдиндан тил бириктириб содир этилган ҳарбий ҳолат шароитида қурол билан қочиб кетишда гумон қилинмоқда.

20 апрелга ўтар кечаси Винница областида полициячилар ичида икки эркак бўлган машинани текшириш учун тўхтатган.

Гумондорлар ўқ узиб, 20 ёшли полициячини ўлдиришган. Яна бир полициячи яраланган, деб ёзади “Украинская правда” нашри.

Ҳужум қилганлар ота ва ўғил ҳарбий хизматчилар, яъни 52 ва 26 ёшли Винница областининг фуқаролари бўлиб чиқди. Бу ҳақда кеча Украина миллий полицияси раҳбари Иван Вигивский маълум қилди. Якшанба куни улар Одесса областида қўлга олинган.

Украина ҳарбийларига кўра, бир йил аввал гумондорлар 28-алоҳида механизациялаштирилган бригада таркибида бўлган, ҳозир эса бошқа ҳарбий қисмда хизмат қилмоқда. Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари полицияга ҳужум жойидан олинган видеода бригадалардан бирида хизмат қилаётган шахслар эканлигини тасдиқлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.