Давлатимиз раҳбари Янгийўл туманидаги “Месал Wатер Течнологиес” корхонасини кўздан кечирди.

Foto: O‘zbekiston Prezidentining Matbuot xizmati

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий дастурларда ичимлик суви ва оқова тармоқлари таъминотига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу масала тез ривожланаётган Тошкент вилояти шаҳаралари учун ҳам долзарб.

Хусусан, “Тошкент вилояти ичимлик суви ва оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш” лойиҳасининг 3-босқичи доирасида Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен ва Бекободдаги иншоотлар реконструкция қилинмоқда.

“Месал Wатер Течнологиес” корхонасида шу каби сув тозалаш иншоотлари учун ўттиздан ортиқ махсус қурилма ва ускуналар ишлаб чиқарилмоқда.

Лойиҳага 1,7 миллион доллар маблағ йўналтирилиб, Хитой, Германия ва Туркиядан келтирилган энергия тежамкор технологиялар ўрнатилган. Корхона халқаро сертификатларга эга. 50 киши иш билан таъминланган.

Бундай корхоналар фаолиятининг кенгайиши аҳоли фаровонлиги ва саломатлигига ҳисса қўшиши таъкидланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.