Олий ўқув юртлари солиқлардан озод этилди

Олий ўқув юртлари солиқлардан озод этилди

Ўзбекистон Президентининг қарори билан 2018 йил 1 январга қадар олий таълим муассасалари тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш учун тушадиган маблағлардан олинувчи солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилади.  

Ушбу маблағлар олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, ўқув жараёнини замонавий таълим воситалари билан таъминлашга ҳамда олий ўқув юртлари ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилиши керак, дея хабар беради “Norma” нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.