Давлатлар раҳбарлари ШҲТ йиғилиши доирасида Душанбе декларациясини қабул қилади
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига жўнаб кетди.
Саммит якунлари бўйича давлатлар раҳбарлари Душанбе декларациясини қабул қилади ва бошқа қатор ҳужжатларни имзолайди. Шунингдек, Ўзбекистонга ШҲТда раислик тақдим этилади.
Бундан ташқари, президент «ШҲТ – КХШТ» форматидаги учрашувда қатнашади.
«Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида ШҲТнинг ўтган 20 йилдаги фаолияти ҳамда Тожикистон раислигининг якунлари кўриб чиқилиб, кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб вазифалари муҳокама қилинади. Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади», – дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарида.
Бугун Ўзбекистон президенти Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Эрон президенти Иброҳим Раисий ва Покистон бош вазири Имрон Хон билан ҳам учрашувлар ўтказади.
Шарҳлар