Ўзбекистонга қанча чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида келган
2024 йилнинг январь-феврал ойларида қарийб 13 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 минг нафарга ёки 18,5 % га ошган.
Жорий йилнинг дастлабки 2 ойида энг кўп қуйидаги мамлакатлар фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган (нафар):
Тожикистон – 8 696;
Қозоғистон – 1 983;
Қирғиз Республикаси – 1 923;
Россия — 220;
Туркманистон – 144;
Бошқа давлатлар – 28.
Улашиш:
Шарҳлар