,

Ўзбекистон ИИВ терактларни содир этишга чақираётган номаълум шахслар билан ёзишмасликка чақирмоқда

Фото: tergovdepartamenti.uz

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги номаълум жўнатувчилар томонидан мукофот пули эвазига терактлар содир этишга чақириқлар бўлган почта жўнатмалари ҳақида огоҳлантирмоқда. Фуқаролардан бундай хабарларга эътибор бермаслик, уларнинг муаллифларини блокировка қилиш ва воқеа ҳақида зудлик билан 102 рақамига қўнғироқ қилиб хабар бериш сўралган.

Вазирликнинг расмий хабарида айтилишича, ўхирги вақтларда дунёнинг турли мамлакатларида содир этилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, республика ҳамда қўшни давлатлар фуқароларига интернет ижтимоий тармоқлари орқали пул мукофоти эвазига савдо ва кўнгилочар марказлар, мактаблар ва бошқа жамоат жойларини миналаштириш таклиф қилинган хабарлар келиб тушмоқда.

Энг хавфли жиҳати шуки, ёвуз ниятли шахсларнинг хабарлари кўп ҳолларда болаларга юборилмоқда. ИИВ ўз маълумотида бу каби хабарлар келиб тушса, ваҳимага тушмасдан ва уларни очиқ чатлар, танишлар ва дўстларга юбормай, дарҳол «102» рақамига қўнғироқ қилиб, ички ишлар органларига хабар бериш кераклигини таъкидлайди.

“Ёдингизда тутинг, фирибгарлар жамоатчилик орасида ваҳима уйғотиш учун бу каби хатти-ҳаракатларни амалга оширмоқда! Республика ҳуқуқ-тартибот органлари эса хавфсизликка бўлган ҳар қандай таҳдидларни бартараф қилиш борасида ўз ваколатлари доирасида барча чораларни кўрмоқда. … Бу каби провокацион хабарлар асосан «Телеграм» мессенжери орқали юборилиб, унда номаълум шахслар турли миқдорда пул тўлаш, қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳаракатлар режасини юборишга ваъда бериб, ушбу ҳаракатларга рад жавобини эътиборга олмайдилар. Энг хавфли жиҳати шуки, ёвуз ниятли шахсларнинг хабарлари кўп ҳолларда болаларга юборилмоқда. Шунингдек болаларнинг шахсий маълумотлари орқали уларни қўрқитиш ҳолатлари кузатилмоқда. Провокаторлар ўзларининг фотосуратлари ва рақамларини яширган ҳолда фаолият юритадилар”, дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.