Доҳа – Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

Фото: хабардор.ўз

Ўзбекистоннинг Қатардаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ашраф Ходжаев “Qatar Airways” компанияси бош ижрочи директори Бадр Муҳаммад Ал-Мийр билан учрашди.

Суҳбат давомида давлатлараро тўғридан-тўғри ҳаво қатнови ва карго ташувини амалга ошириш, замонавий авиа хизмат соҳасида тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинган.

«Ўзбекистон ва Қатар ўртасида икки томонлама дўстона алоқа жадал ривожланаётганидан мамнунман, ўзаро муносабатларимизни шакллантиришда давлатларни боғлаб турадиган ҳаво қатнови жуда муҳим. Режамиз жиддий: дастлаб ҳафтасига 4 марта, кейинчалик кунлик тартибда рейс белгилаш ниятидамиз», – дея таъкидлади Бадр Муҳаммад Ал-Мийр.

Тўғридан-тўғри қатнов орқали ўзаро туристлар оқими тезлашиши, икки томонлама савдо кўлами кенгайиши ҳам урғуланган. Томонлар жорий йил 2 июнь куни Доха – Тошкент – Доха авиа рейслари йўлга қўйилиши муносабати билан тантанали очилиш маросимини ўтказишга келишдилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.