Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 миллионга етди
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар беряпти.
«Агентликнинг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 963 262 кишини ташкил этган», – дейилмоқда.
Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.
Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган.
Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига ошган.
2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
Улашиш:
Шарҳлар