“Док-1 Макс” иши бўйича айбланувчиларга ҳукм ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ўзбекистонда 68 боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи бўйича асосий айбланувчиларга ҳукм чиқарди.
Сироп импорт қилган Quramax Medikal компаниясини бошқарган Сингх Рагвендра Пратар 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, жазо муддатини ўтганаидан кейин у Ҳиндистонга депортация қилинади.
Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариев 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари ўринбосарлари Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаев 16 йилга озодликдан маҳрум этилди. Улар жазони умумий режимдаги колонияларда ўтайди.
Улашиш:
Шарҳлар