Ўзбек фильми «Шлингель – 2014» болалар кинофестивали совринига сазовор бўлди

Ўзбек фильми «Шлингель – 2014» болалар кинофестивали совринига сазовор бўлди

Таниқли ўзбек кинорежиссёри Қамара Камолованинг “Унутма мени” бадиий фильми жорий йилнинг 13-18 октябрь кунлари Германиянинг Ҳемниц шаҳрида бўлиб ўтган болалар ва ўсмирлар фильмларининг 19-халқаро кинофестивалида “Томошабин эътирофи” совринига сазовор бўлди.

Қ.Камолованинг фильми Ҳиндистон, Куба, Эрон, Нидерландия, Бельгия, Люксембург, Ирландия, Германия Финляндия ва Испания сингари яна 10 та мамлакат киноижодкорлари фильмлари билан бир қаторда”Болалар фильмлари” танловида иштирок этди.

«Шлингель -2014» кинофестивалининг танлов дастурлари “Болалар учун фильмлар”,  “Ўсмирлар учун фильмлар”, “Қисқа метражли ва анимацион фильмлар” ва “Немис киноси фокуси”дан иборат бўлди. Уларда дунёнинг 50 та мамлакатидан 132 та фильм иштирок этди. “Унутма мени” бадиий фильми ёш томошабинларга 2 марта намойиш этилди ва илиқ кутиб олинди. Қ.Камоловага фестиваль дипломи ва ҳайкалча билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Гёте институти ва «Шлингель» халқаро кинофестивали ташкилотчилари “ Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ҳамкорликда немис болалар киноси фестивалини Ўзбекистоннинг бирйўла 3 та шаҳри: Тошкент, Самарқанд ва Бухорода ўтказишни режалаштирмоқда, дея хабар беради “Ўзбеккино” МАнинг ахборот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.