«Док-1 Макс» препарати сабабли вафот этган болаларнинг оилаларига компенсация тўланиши мумкин

Эльмира Баситханова. Источник: Международный пресс-клуб

Marion Biotech  компаниясининг “Док-1 Макс” сиропини қабул қилганидан кейин вафот этган болаларнинг оилаларига ўлим сабаби тасдиқланса, компенсация тўланиши мумкин. Бу ҳақда 18 январь куни Халқаро пресс-клуб сессиясида «Газета.уз» мухбирига Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳар бир ўлим (расмий маълумотларга кўра, 20 га яқин бола) текширилмоқда, болалар қабул қилган препаратлар аниқланмоқда.

«Агар заҳарланиш доридан бўлгани ҳужжатлаштирилган бўлса, компенсация тўлаш бўйича суд жараёнлари бошланиши мумкин», деди у.

«Агар бу тасдиқланса, барча компенсация пуллари ҳеч қандай савол-жавобларсиз тўланади», – дея такрорлади у.

Элмира Боситхонованинг қўшимча қилишича, одамлар маслаҳатга эътибор бермай, дорини шифокор рецептисиз ҳам сотиб олган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.