Тошкентдаги КҲАЙ доирасидаги тезлик соатига 70 км дан 60 км гача чекланди

Источник: СБДД ДОБ МВД

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўли ичидаги ҳудудларда транспортларнинг ҳаракат тезлигини 70 кмдан 60 кмгача пасайтиришга оид қарорни қабул қилди.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ матбуот хизматининг маълум қилишича, Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги 60 км/соатгача пасайтирилган.

Тезлик пасайтириладиган бошқа ҳудудлардаги кўча ва йўлларнинг тўлиқ рўйхати билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.