Дониёр Ахмедов ва Ёқутхон Холбекова ҳам Паралимпиядадаги иштирокини якунлади

Бундан бироз аввал пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Т13 классида 100 метрга юугуриш бўйича саралаш баҳслари якунланди. Ушбу дастурда стартга чиққан вакилимиз Дониёр Ахмедов 11.42 сония натижа билан ўзининг жорий мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди. Бироқ ушбу натижа ҳамюртимизнинг кейинги босқичга чиқишига етарли бўлмади.

Шунингдек, Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т12 классида узунликка сакраш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Ёқутхон Холбекова 3.43 метр натижа қайд этди ва мусобақани 9-ўринда якунлади.

Маълумот учун, амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган ҳамюртимиз Ёқутхон Холбекова мусобақадан олдинги машғулот жараёнида олган жароҳати туфайли юқори натижа қайд эта олмади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.