Ноқонуний тарзда дори воситаларини муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Бунёдкор” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб келаётган “Isuzu” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаролар И.М. ва У.И. хорижда ишлаб чиқарилган 470 турдаги ҳеч қандай ҳужжатсиз 19 214 дона дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

«Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Б.Н. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, туман ҳудудидаги савдо маркази автотураргоҳида жами 35 қути “Авастин” номли дори воситасини фуқаро М.Я.га 158 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.