Тақиқлаган дори воситаларини сотган дорихоналар кўлга тушди
Нукус ва Қонликўл туманида “N.L.” МЧЖ дорихонаси раҳбари Г.Н. ва “R.P.H.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси М.Т. фуқаролар Б.Е. ва М.Т.га 2 турдаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 2,8 млн сўмга сотган вақтларида ушланган.
«Муборак туманида “M.I.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси О.А. фуқаро М.Ж.га “Омнадрен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 7 турдаги жами 3,1 млн сўмлик дори воситалари далил сифатида олинди», – дейилади хабарда.
Қарши туманида эса фуқаро М.Х. фуқаро А.А.га жами 60 дона “Сибазон” ва “Азалептол” номли дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган пайтида далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар