Дунё океанидаги энг катта коралл Соломоно оролларидан топилди

Foto: bbc

Натионал Геограпҳиc ташаббуси билан ўтказилган экспедиция давомида олимлар Соломоно оролларида дунёдаги энг катта кораллни кашф қилишди. Ушбу кораллнинг ўлчами замонавий дунёнинг энг йирик жонзоти — кўк кит билан тенг.

Кораллнинг эни 34 метрни, диаметри 32 метрни ва баландлиги 5,5 метрни ташкил этади. Олимларнинг фикрича, ушбу кораллнинг ёши 300 йилдан ошиши мумкин. Кораллнинг соғломлиги тадқиқотчилар учун “умид маёғи”, чунки иқлим ўзгариши ва океан сувининг исиши сабабли яқин атрофдаги бошқа йирик кораллларнинг ҳолати хавф остида қолган.

Экспедиция чоғида Натионал Геограпҳиc оператори М. Сан Феликс сув остида харитада қайд этилган кеманинг қолдиқларини қидираётганида, бу йирик кораллни кашф этди. Ушбу топилмани Сан Феликс тарихий кашфиётга қиёслаб, “сув остидаги улкан соборни кўргандек ҳис қилиш” деб таърифлади.

Олимларнинг фикрича, бундай кораллни аниқлаш илм-фан учун улкан аҳамиятга эга. Бундан олдинги энг катта коралл Американинг Самоа Миллий денгиз қўриқхонасида жойлашган “Биг Момма” номли коралл ҳисобланиб, унинг диаметри 22,2 метрни ва ёши 500 йилдан ошишини англатади.

Янги топилган кораллнинг жойлашуви унинг яхши ҳолатда қолишига ёрдам берган бўлиши мумкин. У катта чуқурликда жойлашганлиги ва тайфунлар таъсир доирасидан ташқарида эканлиги сабабли, иқлим ўзгаришлари ва глобал исишдан унчалик зарар кўрмаган.

Олимлар ушбу кораллни Павона cлавус турига мансуб бўлиб, у йирикроқ денгиз жонзотлари учун муҳим яшаш муҳитини яратиб беришини қайд этишмоқда. Соломоно ороллари ҳукумати мазкур топилма ҳудудга кўпроқ туристларни жалб қилишига умид қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.