Душанбе-Варзоб-Хўжанд автойўлида содир бўлган автоҳалокат оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
2024 йил 2 июль куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да Душанбе-Варзоб-Хўжанд автомобиль йўлининг 50-километрида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди.
Хўжанддан Душанбе томон ҳаракатланаётган “Daewoo Nexia” давлат рақами 40Н174 GB uz енгил автомобили “КамАЗ” юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган автомашина ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи (икки эркак ва бир аёл) воқеа жойида ҳалок бўлган. Автомашина ҳайдовчиси: Нурмаҳмад Бойгитов, 1964 йил 11 майда туғилган, Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилоятида яшаган. Бошқа қурбонларнинг шахси аниқланмоқда. Шу куни қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига маълумот юборилган.
Воқеа оқибатларини бартараф этиш учун воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитасининг навбатчи қутқарувчилар сменаси жўнатилган. Воқеа жойига етиб келган ФВҚ Ихтисослаштирилган қидирув-қутқарув хизмати бошқармаси қутқарувчилари махсус асбоблар ёрдамида жасадларни шикастланган автомобиллардан чиқариб, ички ишлар ходимларига топширган.
Шарҳлар