Душанбеда қалбаки чипта сотувчиси ушланди

Foto: ochiq manba

Душанбе шаҳар Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими маълумотларга кўра, Вахш туманида 38 ёшли фуқаро П.Б 42 нафар фуқаронинг ишончига кириб, алдов йўли билан уларнинг ҳар хил миқдордаги пул маблағларини ўзлаштиргани аниқланган.

Текширув натижаларига кўра, аввалдан фирибгарлик жинояти учун судланган ва расман қидирувда бўлган фуқаро ўз қурбонларига Саудия Арабистонига сафар қилиши учун сохта чипталар сотган.

Ҳолат юзасидан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 247 моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари давом эттирилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.