Душанбеда ўтказиладиган сувга бағишланган парламент форумида 20 та мамлакатдан вакиллар қатнашади
10 июнь куни Душанбе шаҳрида “Ёшлар манфаатида сув ресурслари ва демографик барқарорлик” мавзусидаги халқаро парламент форуми бўлиб ўтади, дея хабар беради Тожикистон Республикаси парламенти.
Форум учинчи Душанбе сув конференцияси доирасида ўтказилиб, Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг глобал ташаббусларини амалга оширишга қаратилган бўлиб, шунингдек, мамлакатнинг сув муаммоларини дунё мамлакатлари парламентлари даражасида, хусусан, Осиё-Тинч океани минтақасида сув муаммоларини ҳал қилишдаги фаол ролини ҳисобга олади, деб ёзади “Азия Плюс” нашри.
Форумда, жумладан, Япония, Туркия, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Покистон, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Малайзия, Арманистон, Австрия, Босния ва Герцеговина, Молдова, Непал, Руминия каби 20 дан ортиқ давлатдан парламент аъзолари, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг минтақавий ва мамлакат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Форумдан кўзланган мақсад – Аҳоли сони ва тараққиёти бўйича халқаро конференция (ICPD) Ҳаракат дастурини амалга ошириш бўйича парламентлар вакиллари ўртасида мулоқотга кўмаклашишдир. У жинсий саломатлик ва репродуктив ҳуқуқлар бўйича глобал сиёсий муросага, ҳақиқий миллий натижаларга эришиш учун мўлжалланган.
Тадбирда гендер тенглиги, демографик барқарорлик, сув танқислиги ва иқлим ўзгариши масалалари муҳокама қилинади. Иштирокчилар барқарор ривожланиш мақсадлари ва 2030 йилгача кун тартибига эришишга қаратилган Душанбе декларациясини ишлаб чиқади ва қабул қилади.
Шарҳлар