Ўсмир дзюдочилар 47 та медаль жамғарди

Фото: uza.uz

Пойтахтда Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган Осиё очиқ кубогининг ўсмирлар ўртасидаги баҳслари якунланди. Унда Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан келган жами 421 нафар дзюдочилар 8 вазн тоифасида рақобатлашган.

Мусобақада терма жамоа аъзолари 16 та олтин, 10 та кумуш ва 24 та бронза, жами 47 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлган. Қозоғистон термаси 4 та кумуш ва 7 та бронза медаль билан иккинчи, 2 та кумуш медални қўлга киритган. Қирғизистон терма жамоаси учинчи поғонадан жой олди.

Осиё очиқ кубогининг ёшлар ўртасидаги баҳслари давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.