Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар 23 давлат орасида биринчи бўлди

Португалияда ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги «European Cup-2024» турнири якунланди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақада Артурбек Ибодуллаев, Дилшод Каримов, Муҳаммаджон Машарипов, Иноят Телманов, Иномжон Баҳодиров, Муҳаммадали Саъдуллаев ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритган.

«Финалга қадар ўтган баҳсларда эса Динора Ҳасанова, Зуҳра Алимова муваффақиятга эришган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Мусулмонқул Аҳроров ҳамда Интизор Узоқбоева бронза медали билан тақдирланди», – дейилади хабарда.  

Шу тариқа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 6 та олтин, 2 тадан кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 23 давлат ўртасида биринчи ўринни эгаллаган. Кучли учликдан Бразилия ва Франция терма жамоалари жой олган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.