ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси: “Президентликка номзодлар орасида рақобат кураши кузатилмади”
Ўзбекистон президентлигига номзолар орасида тўғридан-тўғри ёки бирор-бир сезиларли рақобат кураши кузатилмади. Сайлов кампанияларининг платформалари асосан ижтимоий-иқтисодий вазиятни, давлат хизматлари, таълим, одил суд ва экологик тизимни яхшилашга қаратилган. Айни пайтда ушбу мавзуларнинг бирортасини сайловолди кампаниясида етакчи деб айтиб бўлмайди. Бу ҳақда ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) сайловларни кузатиш бўйича миссиясининг оралиқ ҳисоботида сўз боради. Ушбу ҳисобот 15 сентябрдан 5 октябргача Ўзбекистонда сайловолди жараёнларни кузатиш якунлари бўйича тайёрланган, деб ёзади “Фергана” нашри.
Ҳужжатда қайд этилишича, сайлов қонунчилигини ўзгартиришда Ўзбекистон ҳукумати ДИИҲБнинг қатор тавсияларини ҳисобга олган. Масалан, аввал талаб қилинган тарғибот тадбирларини ўтказишга рухсатнома тадбирдан уч кун олдин тақдим этиладиган хабарномага алмаштирилган. Давлат хизматчилари томонидан тарғибот қилиш тақиқланган, сайлов кампаниясини молиялаштириш бўйича оралиқ ҳисоботни тақдим этиш талаби жорий этилган ва ҳ.к.
Бироқ ДИИҲБнинг айрим тавсиялари инобатга олинмаган. Хусусан, сайлов ҳуқуқларининг чекланиши борасидаги тавсиялар, мустақил номзодларни илгари суришга ва сайлов кампаниясини молиялаштиришнинг муқобил манбаларига ҳамда фуқароларнинг сайловларни кузатиш имкониятига қўйилган тақиқ.
Конституция томонидан кафолатланган инсоннинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликлари қонуности норматив ҳужжатлари билан чекланишда давом этмоқда.
«Экстремизм» тушунчаси кенг таърифга эга бўлиб, бу унинг ихтиёрий тарзда талқин қилинишига ва қўлланишига олиб келиши мумкин. 2021 йилда Конституцияга киритилган ўзгаришлар қонуности норматив ҳужжатлари ёрдамида йиғилишлар эркинлигини чеклаш имкониятини бартараф этди, аммо йиғилишларнинг эркинлигини тартибга солувчи конкрет қонун мавжуд эмас. Шунга қарамасдан, жиноят ва маъмурий қонун ҳужжатлари ноқонуний йиғилишларни ва рўйхатга олинмаган бирлашмаларни тақиқлайди ва тегишли жазони кўзда тутади.
2020 йилда мамлакат ичида ва ундан ташқарида ҳаракатланиш эркинлиги билан боғлиқ қонун ҳужжатлари либераллаштирилди, бунинг натижасида чиқиш визалари бекор қилинди, яшаш жойини эркин танлаш яхшиланди, бу эса, ўз навбатида, сайловчиларнинг рўйхатдан ўтишига таъсир кўрсатди. 2021 йилда Конституцияга киритилган тузатишлар президентлик сайловларини ўтказиш муддатларини ўзгартирди.
ДИИҲБ миссияси кузатган тарғибот тадбирларининг катта қисми фақат ўзбек тилида ўтказилди ва фақат уларнинг айримларидагина миллий камчиликни ташкил қилувчиларнинг тилида алоҳида маълумотлар янгради. Ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларига қўшимча равишда ДИИҲБ кузатувчилари қозоқ ва тожик тилларидаги айрим тарғибот материалларини қайд этди.
Конституция фуқароларга миллат белгиси бўйича камситишларсиз тенг ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлайди. МСКнинг ахборотига кўра, номзодларнинг ҳаммаси – ўзбеклар.
Номзод сифатида чиқиш ҳуқуқи, жумладан мамлакатда доимий яшаш давомийлиги ва давлат тилини билиши ҳақидаги талаблар билан чекланган. Номзодларни фақат рўйхатдан ўтган сиёсий партиялар илгари суриши мумкин, мустақил номзодлар эса ушбу лавозимга ўз номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.
Қонунчилик ҳар бир номзодга давлат оммавий ахборот воситаларида бепул эфир вақти ва босма макон ажратилишини кўзда тутади. 17 сентябрь куни МСК республика миқёсидаги 5 та давлат ТВ-каналида ҳар бир номзодга 3,5 соатдан ва 13 та ҳудудий каналнинг ҳар бирида 140 дақиқадан вақт ажратди ҳамда 6 та республика ва 26 та ҳудудий газетада босма макон тақдим этди. Номзодларга дебатлар ўтказиш имкониятини таъминлаш учун МСК сайлов кампанияси даври давомида ҳар шанба куни бешта республика давлат телеканалида вақтни захира қилди.
Ўзбекистон ОАВ соҳасидаги регулятор – Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги – сайлов кампанияси даврида ОАВ мониторинги бўйича вазифани бажармоқда ва МСКга ҳар куни ҳисоботлар тақдим этмоқда. Афсуски, сайловлар кунидан кейин мониторинг бўйича фақат якуний ҳисобот эълон қилиниши керак. 20 сентябрь куни ДИИҲБ миссияси олтита телеканалнинг ва олтита онлайн медиа-нашрнинг сифат ва миқдорий мониторингини бошлади.
Миссиянинг ҳисоботининг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Шарҳлар