Екатеринбургда дўконга сариёғ ўғрилари тушган

Foto: Videodan qirqib olingan

Кеча тунда икки нафар ниқобли номаълум шахс Екатеринбург марказидаги “Милк Плаcе” дўконининг эшикларини синдириб, кассадаги барча сариёғ, бир нечта шоколадли коктейллар ва озгина миқдорда пул олиб чиқиб кетишди, деб ёзади  “Свет” маҳаллий телеграм-канали.

“Кассада кўп пул йўқ эди, қайтим учун бизда майда пуллар қолган эди. Улар қасддан сариёғ олмоқчи бўлган шекилли, арзон нархда қайта сотишади”, – деган дўкон эгалари.

“Свет” нашрининг таъкидлашича, ўтган ёзда “Молочное Место” дўконлар тармоғи бир қатор ўғирликларга учраган. Бироқ, улар сариёғ ўғирлашмаган, фақат кассадан пул ўғирлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.