Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида янги назорат-ўтказиш пункти очилади

Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида янги назорат-ўтказиш пункти очилади

Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида янги НЎПни очишга тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Ушбу пункт Тожикистоннинг Истаравшон шаҳри ва Ўзбекистоннинг Янгиобод туманини боғлайди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри Тожикистон ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда хабар беради.

Манбанинг сўзларига кўра, янги НЎП даставвал фақат кундузи ишлайди.

2002 йилги ҳукуматлараро келишувга биноан Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида 16 та НЎП ўрнатилган, уларнинг тўққизтаси халқаро мақомга эга.

НЎПларнинг кўпчилиги 2000-йиллар ўртасида икки томонлама муносабатларда кескинлик юзага келгани учун ёпилганди, хусусан ўтган йил бошигача ўтказиш режимида фақат иккита НЎП фаолият кўрсатган – биттаси Турсунзода-Сариосиё йўналишида, иккинчиси Бўстон-Бекобод йўналишида.

Ўтган йил мартида Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи олдидан 16 та НЎПнинг ҳаммаси тўлиқ ҳажмда ишлай бошлади. 17-“Боботоғ” НЎПи шу йил март ойида очилди, энди у Тожикистоннинг Ҳисор ва Ўзбекистоннинг Узун туманларини боғлаяпти.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.