Автомобилларни экологик стикерлар учун бепул рўхатдан ўтқазиш муддати қачонгача
Ҳукумат қарорига кўра, 2024-йил 1-июндан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва натижалари бўйича экологик стикерлар бериш мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида босқичма-босқич амалга оширилади.
Бунда экологик стикерларга эга бўлмаган транспорт воситалари уларнинг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва натижалари бўйича экологик стикерлар бериш тартиботларидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан қуйидаги муддатларда ўтказилиши зарур:
- 2027-йил 1-январга қадар – Тошкент шаҳрида;
- 2029-йил 1-январга қадар – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда экологик зоналарга ажратилган алоҳида экологик зоналарда;
- 2031-йил 1-январга қадар – бошқа барча ҳудудларда;
Электромобил ва электромотоцикллар ҳамда ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган бошқа турдаги транспорт воситаларига уларнинг эгалари томонидан онлайн ахборот тизимлари орқали юборилган мурожаатлар асосида реал вақт режимида “яшил” экологик тоифасига мансуб экологик стикерлар мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан диагностик текширувисиз берилади ва почта орқали юборилади.
Шарҳлар