Электр энергияси учун онлайн тўловда узилишлар бўлиши мумкин

Фото: пресс-служба РЭС

2-3 июнь кунлари электр тармоқлари маълумотлар марказида серверларга техник хизмат кўрсатиш ишлари бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар электр тармоқлари матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан истеъмолчилар электр энергияси учун онлайн тўловни амалга ошириш ва шахсий шахсий кабинет ҳолати тўғрисида маълумот олишда юзага келиши мумкин бўлган техник носозликлар ҳақида огоҳлантирилди.

Маълум қилинишича, ишлар 2-3 июнь кунлари соат 00:00 дан 22:00 гача давом этади.

«Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Шунингдек, ушбу даврда дебиторлик қарзи бўлган истеъмолчилар тармоқдан автоматик равишда узиб қўйимаслигини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.