Гимнастика бўйича Осиё чемпионатида қизлар 17 та медал қўлга киритишди

Фото: olympic.uz

Тошкентда ўтган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. 3 кун давом этган қизиқарли баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 та олтин ва 7 та кумуш медалларига сазовор бўлишди.

Дастлабки кун гуруҳ машқи дастурида қизларнинг қўлга киритган олтин медали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этди. Батафсил:

Олтин медал:

Катталар:
Тахмина Икромова – булава
Тахмина Икромова – тўп
3 тасма ва 2 тўпдаги гуруҳ машқи
Гуруҳ машқининг кўпкураш дастури
Ўзбекистон терма жамоаси (умумий очколар бўйича)

Ёшлар:
5 булавадаги гуруҳ машқи
5 ҳалқадаги гуруҳ машқи
Гуруҳ машқининг кўпкураш дастури
Лола Джураева, тўп
Виктория Никифорова, ҳалқа

Кумуш медал:
Катталар:
Тахмина Икромова, тасма
Наталя Усова, булава
Тахмина Икромова, кўпкураш
5 ҳалқадаги гуруҳ машқи

Ёшлар:
Мишел Нестерова, тасма
София Усова, булава
Ўзбекистон терма жамоаси (умумий очколар бўйича)

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.